Жамият | 09:12 / 06.05.2016
7158
1 дақиқада ўқилади

Интернетда юқори тезликда ҳаракатланувчи поезд видеоси оммалашмоқда

Интернетда Хитойнинг Датун и Сиань шаҳарлари орасида юқори тезликда ҳаракатланувчи поезд 275 км/соат билан кетаётгани видеоси оммалашмоқда. Поезд машинисти кабинасидан олинган видеода кўринишича, таркиб катта тезликда кетаётган бўлса-да, машинист кабинасида ҳайратланарли даражада осойишталик ва хотиржамлик ҳукм сураётганини кўриш мумкин.

"Популярная механика" нашрининг маълум қилишича, Хитойдаги юқори тезликдаги темир йўлларнинг умумий узунлиги 16 минг километрни ташкил қилади ҳамда Япония ва Европадаги бундай темир йўлларнинг биргаликдаги умумий узунлигидан ошади. Дунёдаги энг йирик бу темир йўл 350 км/соатдаги максимал тезлик билан ҳаракатланиш мумкин бўлган қисмларни ўз ичига олади.