Ўзбекистон | 18:21 / 06.05.2016
5800
1 дақиқада ўқилади

Қарши шаҳрида замонавий савдо мажмуаси фойдаланишга топширилди

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида 145 дўконни ўз ичига олган ва 1 гектардан ортиқ ҳудудни эгаллаган Қарши савдо мажмуаси тубдан реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди.

Ушбу савдо мажмуасида 1 миллиард 450 миллион сўмдан зиёд қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилди. Бунинг натижасида объектнинг ташқи кўриниши замонавий қиёфага келди. Дўконлар, йўлаклар кенгайтирилиб, сотувчию харидорлар учун қўшимча қулайликлар яратилди. Бунга мисол тариқасида, дўконларнинг шаффоф ойнаванд асосга эга бўлгани келтириш мумкин.