Ўзбекистон | 15:39 / 06.05.2016
4449
2 дақиқада ўқилади

Қишлоқ хўжалиги соҳасида банд бўлган ходимларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида давра суҳбати бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 5-6 май кунлари Тошкент шаҳрида “Қишлоқ хўжалиги соҳасида банд бўлган ходимларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва риоя этиш, улар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиб бериш соҳасида Ўзбекистон тажрибаси” мавзуида давра суҳбати ўтказилди. 

Ушбу давра суҳбати Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Меҳнат вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Фермерлар кенгаши, Халқаро меҳнат ташкилоти ва Жаҳон банки билан ҳамкорликда ташкиллаштирилди.

Тадбирда меҳнат соҳасида аҳолини зарур ахборот билан таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида сўз юритилди. Жумладан, жамоатчилик жойларида ва таълим муассасалари, поликлиникалар, бозорлар каби одам тўпланадиган жойларда мавзуга оид баннерлар ҳамда кўргазмали эълонларнинг жойлаштирилаётгани алоҳида эътироф этилди.

Бундан ташқари, call-марказнинг ишлаётгани, fbm.uz (feed back mechanism) сайтининг ишга тушгани ҳамда telegram мессенжерида ахборот канали ишлаётгани ҳам таъкидлаб ўтилди.