Ботир Қодиров
Хонанда Ботир Қодиров 1981 йил 6 май куни Андижонда, санъаткорлар оиласида дунёга келган. Онаси Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зулхумор Қодирова. Ботир Қодиров болалигиданоқ қўшиқ куйлашга иштиёқманд бўлган. Мактабни тамомлагандан сўнг 2000 йил Андижон санъат коллежига ўқишга киради. Коллежни муваффақиятли тамомлаб, Тошкент давлат маданият институтининг анъанавий хонандалик факультетига ўқишга киради. Илк ижодини 2005 йил “Сени ўйлайман” қўшиғи билан яккахон хонанда сифатида бошлайди. Хит тароналари “Сени ўйлайман”, “Адашдим” қўшиқлари бўлиб, бугунги кунгача хонанданинг 60 га яқин қўшиқ, 10 га яқин клип ва 4 та альбоми мухлисларга тақдим этилган. Поп, фолкльор жанрида ижод қилади.

Қўшиқлари: “Дийдор учун”, “Йиқилдим ёмон”, “Ишон”, “Ишқ”, “Соғинганда йиғлайсанми?” “Она“, “Севиб қолганман”, “Адашдим”, “Мен отамни соғинганда”, “Бандаси бор этолмас” “Ёнаман”, “Юрагим дук дук уради”, “Севиб қолганман ёмон”, “Муҳаббат келади”, “Гўзалсан”, “Ёмон кўраман”, “Жим туринг”, “Шукрона”.
Шуҳрат Умар (“Шод” гуруҳи аъзоси)
“Шод” гуруҳининг собиқ яккахони. 1982 йил 6 май куни Тошкент шаҳрида туғилган.Ўқувчилик йилларидаёқ мусиқага бўлган қизиқиш пайдо бўлиб, мактабни муваффақиятли тамомлаганидан сўнг, “эстрада ва цирк” коллежига ўқишга кирди. Талабалик йилларидаёқ коллежда ўтказилган барча тадбирларда фаол иштироки этиб, саҳна маданияти ва сирларини ўрганади. Коллежни амомлаб, ҳужжатларини “Тошкент давлат санъат (ҳозирги “Ўзбекистон давлат санъат ва маданият” институти) институтига топширади. 2000 йилда олийгоҳдаги курсдошлари Отабек ва Дониёр билан биргаликда “Шод” гуруҳига асос солинганидан сўнг, ушбу гуруҳ таркибида сермаҳсул ижод қила бошлайди. Хонанда ушбу гуруҳ аъзоси бўлган пайтларида Дониёр ва Отабек билан биргаликда “Юрак”, “Милая”, “Хато”, “Айтгин менга”, “Армоним бор”, “Ана мана”, “Яна-яна”, “Алам”, “Янги йил”, “Шаҳло кўзли маликам”, “Румба”, “Ишонтир” каби қўшиқларни куйлайди. Оилали. Одинахон, Робияхон ва Розияхон каби 3 нафар қизалоқларнинг отаси. Айни дамда хонанда Шуҳрат Умар яккахон хонанда сифатида фаолият юритиб, мустақил равишда яратган илк қўшиғи “Нега энди” деб номланди.

Максим Фадеев














