Жаҳон | 00:12 / 07.05.2016
12297
1 дақиқада ўқилади

Япония бош вазири Абэ Путинга япон насроний руҳонийси китоби ва бинокль совға қилди

6 майда Япония бош вазири Синдзо Абэ Россияга норасмий ташриф билан келди. Абэ Россия президенти Владимир Путин билан учрашувдан кейин Москвага Курил ороллари муаммосини ҳал қилиш бўйича янги ёндашувни таклиф қилганини ва Россия бу таклифни қабул қилганини айтди.

Путин музокаралар олдидан икки давлат ўртасида алоҳида эътиборга молик масалалар борлигини айтди.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров урашувдан кейин Россия ва Япония етакчилари тинчлик келишуви муаммоси, БМТ Хавфсизлик кенгашидаги ўзаро ҳаракатлар ва террорчиликка қарши кураш масаласини муҳокама қилишганини айтди. Учрашув вақтида иқтисодий санкциялар мавзусига тўхталмаган.   

Лавровнинг айтишича, Путин ва Абэ совғалар алмашишган. Путин Абэга рассом Кейг Кавахарнинг япон флорасига бағишланган суратлари нусхасини совға қилди. Абэ эса Путинга Авлиё Николай православ черковининг япон руҳонийси китоби ва бинокль туҳфа  қилди.

Мавзуга оид