Финляндияга қочқинларнинг келишига қаршилар Хельсинкида намойиш ўтказишмоқда
Финляндияга қочқинларнинг келишига қарши чиқаётганлар 7 майда пойтахт Хельсинкида норозилик намойишини ўтказишмоқда. Таъкидланишича, Кансалайстори майдонида ўтаётган намойишга бир неча ўнлаб одамлар йиғилган, улар қўлларида фин байроқларини ушлаб олганлар.
Намойиш иштирокчилари финларга муҳожирлардан кўра кўпроқ ўз фуқаролари эҳтиёжларига кўпроқ эътибор қаратишлари кераклигини айтмоқдалар. "Қабул қилиш марказлари – фин бошпанасизларига, террорчилар Финляндиядан даф бўлинг!" деб ёзилган намойиш ташкилотчилари нутқ сўзлаётган саҳнадаги транспарантлардан бирида.
"Қабул қилиш марказларини бошпанасизларга эмас, балки қочқинларга беришни афзал қўришмоқда. Бутун мамлакат бўйлаб шу аҳвол. Муҳожирлар фақатгина осонроқ ҳаёт ва меҳнатсиз олинадиган пулни исташмоқда", деб айтди намойишчилардан бири. "Қочқинлар орасида сурияликлар бир неча фозгина. Биз қочқин-сайёҳлар ҳақида эмас, ўзимиз ҳақимизда қайғуришимиз керак", деб қўшимча қилди у.
Намойиш ташкилотчиларининг фикрича, қочқинларнинг мамлакатда кейинги интеграциясига имкониятлар пастдир, улардан 40 фоизи "параллел мавжуд бўлган ҳамжамиятларга қўшилиши мумкин". Намойишчилар Европа Иттифоқининг Туркия билан визасиз тартибни киритиш режаларидан хавотирланаётганларини билдирдилар. Уларнинг фикрича, "Туркия бундай ҳолда турли устунликларга эга бўлади ".
Баъзи йиғилганлар мамлакат ички ишлар вазири Петтери Орпонинг ишидан норозилик билдирдилар. Уларнинг фикрича, вазир "мамлакатга қочқинларнинг келиши билан боғлиқ вазият ҳақида ёлғон ахборот бермоқда". Улар вазир гўёки "ўз рафиқасини иш билан таъминлаётганига" ишора қилишди: вазирнинг рафиқаси турли хизматлар билан бирга қочқинларга ёрдам бериш билан шуғулланувчи компания ходими ҳисобланади.
Намойиш иштирокчилари " Финляндия барчасидан устун, чегараларни ёпамиз! ЕИдан чиқамиз!" деб ҳайқирганлар.
Айни вақтда тадбир ҳеч қандай кўнгилсиз ҳолатларсиз ўтмоқда. Намойишчилар шаҳарнинг маркази бўйлаб пиёда юриб ўтмоқчилар.
Финляндия миграция хизмати маълумотларига кўра, мамлакатга 2015 йилда турли давлатлардан, асосан Ироқдан 32,5 мингга яқин қочқин келган. Кўпчилик қочқинлар мамлакатга швед-фин чегараси орқали, бироқ баъзилар Германиядан паромларда ва Россия билан чегара орқали келишган. Мамлакат ҳукуматининг баҳолашича, келганлардан учдан икки қисмига бошпана бериш рад этилиши мумкин.