Жамият | 11:44 / 07.05.2016
8170
2 дақиқада ўқилади

Хитойда жорий йилдаги биринчи катта панда дунёга келди

6 майда Хитойнинг Сычуань вилоятида жойлашган Чэнду тадқиқот марказида жорий йилдаги дунёдаги илк катта панда туғилди, деб хабар бермоқда ECNs.

Пандани 9 ёшли Айба (Ai Hin) лақабли айиқ дунёга келтирди. Эркак панда маҳаллий вақт билан соат 06:06 да дунёга келди. 

2016 йилдаги илк панданинг туғилишига бағишланган онлайн-трансляцияни юз минглаб одамлар кузатди. 

Айбанинг ҳомиладорлиги ҳақидаги маълумот биринчи марта 2014 йил августда пайдо бўлганди. Бироқ ўшанда мутахассислар узоқ вақт бу сохта ҳомиладорлик деб гумон қилишган, чунки бу ақлли жонзотлар ўзларининг "турмуш даражасини" яхшилаш учун ҳомиладорликни симуляция қиладилар. Чунки бўлғуси она-пандалар алоҳида хонага ўтказиладилар ва уларга алоҳида ғамхўрлик кўрсатилиб, кучайтирилган озиқа рациони тақдим қилинади. Пандаларнинг ҳомиладорлигини объектив кўрсаткичларга кўра уларнинг гормонал фони беқарор бўлгани сабабли аниқлаш мушкул, ташқи томондан эса уларнинг семиришга мойилликлари сабабли умуман аниқлаб бўлмайди. 

Катта панда ёки бамбук айиғи – ватани Хитой ҳисобланадиган сут эмизувчи жонзот. Хитойда панда йўқолиб бораётган тур ҳисобланади ва давлатнинг алоҳида ҳимоясида туради. Панда Хитойнинг миллий рамзи ҳисобланади.