Жаҳон | 14:39 / 07.05.2016
3375
1 дақиқада ўқилади

Кения ҳукумати хавфсизлик нуқтаи назаридан мамлакатдаги барча қочқинлар лагерини ёпмоқда

Кения ҳукумати мамлакатдаги қочқинлар лагерини ёпишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Deutsche Welle.
Бу ҳақда мамлакат ИИВ вакили Каранджа Кибичо маълум қилган.

Ҳукумат фикрича, лагерлар Кениянинг иқтисоди ва хавфсизлигига жиддий зарар етказади. Мамлакат ТИВда олиб борилган муҳоакамаларга мувофиқ, биринчи галда, Сомалидан келаётган қочқинлар оқими тўхтатилади.

Бундан ташқари, ёпиладиган лагерлар сирасига Кения шарқида жойлашган Даадабдаги 328 минг кишилик лагер (бу ерда сомалилик қочқинлар бор) ва Какумедаги 190 минг кишилик лагер (жанубий суданликлар) ёпилади.

Ҳукумат, шунингдек, қочқинлар иши масаласида гуманитар ташкилотлар билан ҳамкорлик қилувчи департаментни ҳам тарқатиб юборган.