Жамият | 20:36 / 07.05.2016
7065
1 дақиқада ўқилади

Краснодарлик йигит 27 минг вольтлик ток уришидан кейин омон қолди

Россиянинг Краснодар ўлкасида бир ўсмирни балиқ тутаётганда 27 минг вольтлик электр токи урди. Бу ҳақда Россия ички ишлар вазирлигининг Жанубий федерал округ транспорт полицияси матбуот хизмати маълум қилди.   

Ёш балиқчи қармоқни тортганда унинг лескаси юқори вольтли электр узатиш линияси электр магнит майдонига тушиб қолган. Воқеа жойига етиб келган тергов-тезкор гуруҳи бу ҳолатга темир йўл транспорти объектларида ўзини хавфсиз тутиш қоидаларининг қўпол бузилиши сабаб бўлганини аниқлади. Йигит кўплаб куйиш жароҳатлари билан Кримск шаҳри шифохонасига етказилган.

Аниқланишича, йигит май байрамларида Тамбовдан бувисиникига меҳмонга келган бўлган.