Жаҳон | 06:54 / 07.05.2016
2724
1 дақиқада ўқилади

Мексика қирғоқлари яқинида зилзила содир бўлди

Мексика қирғоқлари яқинида 5,7 магнитудали зилзила содир бўлди, деб хабар бермоқда АҚШ геологик хизмати.

Зилзила маркази Мексиканинг Сан Патрисио шаҳридан жануби-ғарбий томон 114 км узоқликда, ўчоғи 13,2 км чуқурликда бўлган.

Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот берилмаган.