Жамият | 16:12 / 07.05.2016
5517
1 дақиқада ўқилади

Самарқанд шаҳрида «Оталар жасорати ёшларга ибрат!» адабий мусиқий кеча ўтказилди

Самарқанд шаҳар маданият ва спорт ишлари бўлими тасарруфидаги Амир Темур маданият ва аҳоли дам олиш маркази ҳамкорликда 55 умумтаълим мактаби билан 9 май  Хотира ва қадирлаш кунига «Оталар жасорати ёшларга ибрат!» деб номланган театрлаштирилган адабий мусиқий кечаси ташкил этилди.

Йиғилганлар эътиборига Амир Темур маданият маркази қошидаги болалар фольклор жамоаси, рақс-хореография ижоди гуруҳи, ҳонандалар Салоҳиддин Орипов ва Шерзод Турсуновлар байрамга бағишланган ижодий дастурларини намойиш қилдилар.

55-умумтаълим мактабининг 9 «А» синф ўқувчилари томонидан юртимиздаги осойишталикни қадрига эттишимиз лозимлигини таъкидлайдиган бадиий композиция тадбир қатнашчилари эътиборига ҳавола қилинди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш