Ўзбекистон | 16:52 / 07.05.2016
4313
1 дақиқада ўқилади

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" 14 июндан Тошкент - Воронеж рейсини амалга оширишни бошлайди

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси 14 июндан Тошкент - Воронеж йўналиши бўйича тўғридан-тўғри мунтазам рейсни йўлга қўяди. 
Рейс ҳафтада бир марта - ҳар сешанба куни амалга оширилади. Бу йўналишда А320 аэробуслари хизмат қилади. 

70-йилларда Воронеж аэропортидан ҳафтада уч марта Тошкентга 100 кишилик сиғимдаги самолётлар қатнарди.