Жамият | 10:11 / 07.05.2016
4344
2 дақиқада ўқилади

"Зенит" футбол клубининг собиқ ўйинчиси рафиқасини ўлдирганлик учун 10 йилга қамалди

Санкт-Петербурнинг "Зенит" футбол клубининг фахрийси Владимир Долгополовга ўз рафиқасини ўлдирганлик айблови бўйича чиқарилган жазо ҳукми ўз кучида қолди. Бу ҳақда собиқ футболчининг адвокати Юрий Хабаровга иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.  

Петербургнинг Фрунзенск тумани суди 21 январда Долгополовни 10 йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилганди. Суд футболчининг рафиқаси 2014 йил 18 сентябрга ўтар кечаси Долгополов уни маиший жанжал вақтида дўппослагандан кейин ўз уйида вафот этганини ўрнатган.

6 майда Петербург шаҳар суди собиқ футболчининг аппеляция аризасини кўриб чиқди ва уни қондирмасликка қарор қилди.
 
"Ҳукм қонуний кучга кирди. Долгополов максимум бир ойдан кейин колонияга жўнатилади", деб айтди адвокат. Адвокат ҳимоя ҳукмнинг кассацион инстанцияда бекор қилинишига уриниб кўришини таъкидлаб ўтди. Адвокатнинг айтишича, бунинг учун "реал асос" бор, чунки суд мажлисларидан бирида футболчининг ҳуқуқлари таҳқирланган.
 
Охирги вақтлар "Зенит"нинг фахрийлари билан ишлаш бўйича менежер бўлиб ишлаган Долгополов 2014 йил сентябрда ҳибсга олинганди.