Жаҳон | 12:11 / 08.05.2016
4349
1 дақиқада ўқилади
Афғонистонда икки нафар НАТО ҳарбийсини ўлдириб кетишди
Икки нафар жангари афғон ҳарбийларининг кийимини кийиб олиб, НАТО аскарларига яқинлашишади ва уларга қарат ўт очади. Отишма натижасида НАТОнинг икки ҳарбийси ҳалок бўлади, жангарилар йўқ қилинади. Бу ҳақда Франс Пресс ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, НАТОнинг ҳалок бўлган ҳарбийларининг ҳар икки ҳам руминияликлар бўлган. Мамлакат мудофаа вазирлигинг хабар беришича, яна бир руминиялик аскар яраланган ва у Германиядаги шифохонага юборилган. Воқеа афғон полициясига ҳарбий ўқув машғулотлар ўтаётган пайтда содир бўлган.