Жаҳон | 08:36 / 08.05.2016
3071
1 дақиқада ўқилади
Хитой шарқида кўчки остида 30 киши қолиб кетди
Хитой шарқида жойлашган Фуцзянь вилоятидаги қурилиш майдончаларидан бирида содир бўлган кўчки тагида 30 киши қолиб кетди, деб ёзмоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.
Ушбу воқеа маҳаллий вақт билан тонгги соат 05:00 ларда Саньмин оркругининг Тайнин уездида юз берди. Кўчки ишчилар яшаган ётоқхонани босиб қолган.
Воқеа жойида қутқарувчилар ва полициячилар қутқарув ишларини олиб бормоқдалар, у ерга қутқарув техникаси юборилган. Қутқарувчиларнинг айтишича, кўчкига ҳудуддаги кучли ёмғирлар сабаб бўлган бўлиши мумкин.