Жаҳон | 10:07 / 08.05.2016
12671
1 дақиқада ўқилади
Ким Чен Ин: Япония Кореяни мустамлака қилганини англаб, пушаймон бўлиши керак
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Корея Меҳнат партиясининг 7-қурултойида Япония ўзининг мустамлакачилик ўтмишини англаб, бу учун пушаймон бўлиши керак, деб айтди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.
"Япония ўз қилмишини англаб, пушаймон бўлиши керак", - деб айтди Шимолий Корея етакчиси ва Япония икки Кореянинг бирлашиши масаласига аралашмаслиги кераклигини қўшимча қилиб ўтди.
Ким Чен Ин Кореянинг бирлашиши устида ишлаш лозимлигини таъкидлаб ўтди.