Жаҳон | 21:40 / 08.05.2016
2971
1 дақиқада ўқилади

Қутқарувчилар Хитойда кўчки остидан 13 кишини чиқариб олишди 

Қутқарувчилар Хитойнинг Тайнин уездида (Шарқий Хитой, Фуцзянь вилояти) 8 май эрталабки пайт қурилиш майдончасида тупроқнинг ўпирилиши оқибатида тупроқ тагида тириклайин қолиб кетганлардан 13 нафарини чиқариб олишди. Бу ҳақда Хитойнинг марказий телевидениеси маълум қилди.

Қидирув-қутқарув операцияси штаби маълумотларига кўра, камида 41 киши бедарак йўқолган ҳисобланмоқда.  

Тупроқ ўпирилиши 8 май эрталабки пайт кучли ёмғирлар оқибатида содир бўлди. 100 минг куб метр лой ва тоғ жинси маҳаллий гидроэлектростанциясининг қурилиш майдончасига қоя бўйлаб пастга ўпирилиб тушган ҳамда ишчилар ухлаётган турар-жой ва маъмурий бинони босиб қолган.