Иқтисодиёт | 10:17 / 08.05.2016
5107
1 дақиқада ўқилади
Россия Эрондан келтирилган маҳсулотларга 25 фоизлик божхона имтиёзини берди
Россия Эронга ўз маҳсулотларини Россияга олиб киришида 25 фоизлик божхона имтиёзини тақдим қилди, деб хабар бермоқда Эрон савдони ривожлантириш ташкилоти вакили Ҳасан Миртожига иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги.
"Россия Эрондан импорт қилинадиган маҳсулотларга алоҳида имтиёз, жумладан божхона тўловига 25 фоизлик чегирма берди", деб айтди Миртожи.
Миртожи шунингдек маҳсулотларни экспорт қилиш ва ташишга харажатлар камайтирилганини маълум қилди.