Жаҳон | 08:52 / 08.05.2016
3649
1 дақиқада ўқилади

Сан-Францискода полиция бошлиғи истеъфосини талаб қилаётган 33 киши ҳибсга олинди

Сан-Франциско шаҳар маъмурияти биноси ёнида, шаҳар полицияси бошлиғи истеъфоси талаб қилинаётган норозилик намойиши давомида камида 33 намойишчи ҳибсга олинди, деб хабар бермоқда Ассошиэйтед Пресс ахборот агентлиги.

Агентлик маълумотларига кўра, бино олдида тўпланган ўнлаб норозилар хавфсизлик кучлари ходимлари билан тўқнашганлар. Шериф бошқармаси вакили Эйлин Хирстнинг айтишича, намойишчилар тарқалиш ҳақидаги кўрсатмани бажармаганликларидан кейин ҳибсга олинганлар.

Таъкидланишича, тўқнашувлар шаҳар полицияси бошлиғи Грег Сурнинг бўшатилишини талаб қилиб 16 кун давомида очлик эълон қилаётган 5 кишининг шифохонага жўнатилганидан кейин бошланган.

San Francisco Chronicle нашрининг ёзишича, очлик эълон қилиш 21 апрелда, полициячилар томонидан қора танли эркаклар отиб ташлаган икки ҳолатга норозилик сифатида бошланган.