Жаҳон | 08:11 / 08.05.2016
7711
1 дақиқада ўқилади

Таниқли рок мусиқачи Трамп қиёфасида "кейинги Гитлерни" кўраётганини айтди

Таниқли британиялик рок мусиқачи Оззи Осборн АҚШ президенти лавозимига номзод  Дональд Трамп қиёфасида "янги Гитлерни" кўраётганини айтди.

"Дональд Трамп менга қўрқув солади. Мен учун у кейинги Гитлердир. У, жин урсин, ақли норасо. Бироқ мен нима учун бундай кимса бундай кўп сондаги америкаликларни ўзига жалб қила олганини маълум даражада тушунаман: у ўзини молиялаштиради ва ишчи синфга тушунарли тилда гапиради", деб айтди мусиқачи Welt am Sonntag нашрига берган интервьюсида.

Осборннинг фикрича, АҚШ президенти курсисини Хиллари Клинтон эгаллайди. Бироқ мусиқачи Клинтон ўзининг сайловолди ваъдаларини бажаришига шубҳа билдирмоқда.

Оззи Осборн Black Sabbath рок-гуруҳи асосчиларидан бири бўлиб, айни дамда АҚШда яшайди.