Жаҳон | 18:28 / 10.05.2016
3626
1 дақиқада ўқилади

Европага ета олмаган минглаб қочқинлар номсиз қабрларга дафн этилгани маълум бўлди

Ўрта Ер денгизи орқали Европага етиб олишга уринган 1250 нафар атрофида қочқинлар номсиз қабрларга дафн этилган. Бу ҳақда “Би-би-си” хабар тарқатди

Маълум бўлишича, Европа Иттифоқи томон йўл олган, бироқ манзилига ета олмаган кўплаб қочқинларнинг танасини балиқчилар топиб олган. Кўнгиллилар ҳукумат вакилларига уларнинг шахсини аниқлашда фаол ёрдам кўрсатмоқда. Лекин шахсни аниқлаш доим ҳам ижобий натижа билан якунланмайди. 

Сўнгги икки йил давомида чўкиб кетган қочқинларнинг жасадлари Греция, Туркия ва Италия ҳудудларида камида 70та қабрга кўмилган.