Жамият | 22:22 / 10.05.2016
3440
2 дақиқада ўқилади

Француз алянси фонди раиси Тошкент ва Бухорога сафар қилди

Француз алянси фонди раиси Жером Клеман 4-6 май кунлари Тошкент ва Бухоро шаҳарларида бўлди.

Франциянинг Тошкентдаги элчихонаси матбуот хизмати хабарига кўра, у ташрифи вақтида Ташқи ишлар вазирлиги Европа мамлакатлари билан ҳамкорлик бўйича ваколатхонаси раҳбари Дилшод Ахатов ҳамда Адлия вазири ўринбосари Анвар Усмонов билан учрашган.

Учрашувлар вақтида томонлар Тошкентдаги француз алянсининг илк йилдаги фаолияти якунлари ҳақида гаплашишган.

У 4 май куни Тошкент француз алянсида «Француз алянслари тармоғи дунё бўйлаб» мавзусида маъруза қилган.

6 май куни у Бухорога ташриф амалга оширган. У сафари давомида бу шаҳарда алянс ташкил этиш имкониятларини ўрганган.

Парижда жойлашган мазкур фонд дунёнинг 5 қитъасидан 800дан ортиқ француз алянсларини бирлаштирганлиги сабабли ер юзидаги энг йирик маданий муассасалар тармоғи ҳисобланади. Жером Клеман Франция Республикаси ҳукуматида маданият соҳасидаги нуфузли вазифаларни бажарган, Arte номли француз-немис маданий телеканалини 1989 йили асос солинганидан то 2011 йилгача бошқарган.