Иқтисодиёт | 16:21 / 10.05.2016
3974
2 дақиқада ўқилади

FT: Британия молия вазири фикрича, Brexit бизнес учун фалокатдир

Буюк Британия молия вазири Жорж Осборннинг баёнот беришича, мамлакатнинг ЕИ таркибидан чиқиши туфайли Лондондаги «юз минглаб иш ўринлари йўқ бўлиши мумкин», деб ёзмоқда мамлакатда чоп этиладиган Financial Times газетаси. 

Ғазначилик томонидан ўтказилган янги таҳлилларга таянган Осборннинг  маълумотларига кўра, ушбу ҳолат, биринчи навбатда, молия соҳасига таъсир этади. Ушбу соҳадаги 285 минг иш ўрни Европадаги бизнес билан боғлиқ. 

«Британиянинг ЕИдан чиқиши бизнес, инвестициялар, иш ўринлари ва даромадлар учун ҳақиқий фожеа бўлади. Айримларнинг фикрича, бизнинг иқтисодиётимизни вайрон бўлиши иттифоқдан чиқиш учун тўланадиган ҳақдир, аммо мен бу фикрга умуман қўшила олмайман», — деб баёнот берган молия вазири.

Бундан аввал, Лондон шаҳри мэри Содиқхон, Британиянинг ЕИдан чиқиши Лондон учун фожеали оқибатларга олиб келиши хусусида баёнот бериб, шаҳардаги ярим миллион иш ўрни Европа мамлакатларига боғлиқлигини билдирган эди.