Футзал бўйича Ўзбекистон кубоги финалида “Ардус” клуби ғалаба қозонди
Тошкентнинг “Ардус” клуби футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги соҳибига айланди. 8 май куни Тошкентдаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида ўтган финал учрашувида Хосе Мария Мендез шогирдлари амалдаги чемпион бўлмиш Тошкент вилоятининг “Олмалиқ” жамоасини 5:3 ҳисобида мағлуб этди. Бу ҳақда olamsport.com хабар берган.
Ғолиб жамоа таркибида Даврон Чориев дублга эришди.
Бу натижа орқали “Ардус” кубокни ўзида сақлаб қолди. Ўтган йилги финалда ҳам “Ардус” ғалаба (3:2) қозонган эди. Бу икки жамоа энди мамлакат чемпионати олий лигасининг финалида ҳам тўқнаш келишади.
“ОЛМАЛИҚ” – “АРДУС” 3:5
Голлар: С.Куралов 38, Д.Чориев (автогол) 38, А.Шлема 40 - Д.Ирсалиев 8, Д.Чориев 13, 37, К.Свиридов (автогол) 30, Ф.Абдумавлонов 39
“Олмалиқ” (биринчи бешлик): Рустам Умаров, Жавлон Аноров, Андрей Шлема, Жамолиддин Шарипов, Константин Свиридов.
Захира: Клим Тюгаев, Тимур Садиров, Ғулом Мамажонов, Сирожиддин Маҳмудов, Суннат Куралов, Мақсуд Файзуллаев, Хуршид Умаралиев, Рустам Тоғаев.
“Ардус” (биринчи бешлик): Николай Кравченко, Артур Юнусов, Дилшод Ирсалиев, Дилшод Раҳматов, Фарҳод Абдумавлонов.
Захира: Равшан Элибоев, Шахзод Бўриев, Даврон Абдураҳмонов, Элдор Ҳошимов, Даврон Чориев, Илҳом Хамроев, Алан Аминов, Элёр Самадов.