Фан-техника | 17:27 / 10.05.2016
4296
1 дақиқада ўқилади
iPhone’да таъқибдан ҳимоя қилувчи илова пайдо бўлди
System and Security Info iPhone учун махсус мобиль илова ишлаб чиқди. У қурилма эгасини телефон бузилишидан огоҳлантиради, деб хабар қилмоқда Gizmodo.
Мазкур илова хавфсизлик тадқиқотчиси Стефан Эссер томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, у жейлбрейк қилинган барча телефонларда ишлайди.
Телефон эгаси илова ёрдамида қурилмани скан қилиши, смартфон прошивкаси таснифининг ҳақиқийлигини ҳамда iOS дастурини янгилаш учун Apple электрон имзолари долзарблигини текшириб кўра олади.
Мабодо, илова телефон хавфсизлиги бузилганини маълум қилса, iPhone’ни заводдан чиққан пайтдаги созлашларига қайтариш лозим. Шу билан ғаразгўйлар смартфон эгасининг шахсий маълумотларига кира олмайди.