Жаҳон | 15:55 / 10.05.2016
7622
1 дақиқада ўқилади
Тожикистонда сел кўчкиси она-болани ҳаётдан олиб кетди
Сел кўчкилари оқибатида Тожикистон шимолида икки киши ҳалок бўлди. Тожикистон ҳукумати тасарруфидаги фавқулодда ҳолатлар ва фуқаролар муҳофазаси қўмитаси матбуот хизмати маълумотига кўра, Ревад қишлоғида яшовчи 41 ёшли аёл ва унинг ўғли 9 май куни кечки пайт нобуд бўлган. Бу ҳақда ТАСС хабар қилди.
“Сўнгги кунларда республика ҳудудида жала ёмғирлари натижасида юзага келган сел кўчкилари оқибатида қатор турар жой ҳамда ишлаб чиқариш бинолари вайрон бўлди”, - аниқлик киритилди матбуот маркази хабарида.
Ҳисоботга кўра, баъзи инфратузилма объектларига зиён етган.