Жамият | 16:42 / 10.05.2016
6575
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон Миллий университетида «Университет маликалари» кўрик-танлови ўтказилди
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида «Университет маликалари» кўрик-танлови бўлиб ўтди. Бу ҳақда «ЎзА» хабар бермоқда.
Жорий йилги танловнинг қуйи босқичларида уч юзга яқин талаба иштирок этди. Улар орасида ғолиб бўлган ўн нафар қиз якуний босқичда ўз билим ва маҳоратини синовдан ўтказди.
«Университет маликалари» танловида иштирокчи қизларнинг билими, одоб-ахлоқи, эпчиллиги, зукколиги, спорт кўникмалари синовдан ўтказилди.
Танлов натижаларига кўра, биология-тупроқшунослик факультети талабаси Насибахон Каримова ва география-геология факультети талабаси Дилфуза Ғайратбекова биринчи ўринга лойиқ деб топилди. Ғолибларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.