Жамият | 07:09 / 11.05.2016
6997
2 дақиқада ўқилади

15 ёшли мактаб ўқувчиси майя ҳиндуларининг йўқолган шаҳрини топди

Канаданинг Квебек шаҳрида яшовчи 15 ёшли мактаб ўқувчиси Уильям Гадури олимлар томонидан аввал топилган майя ҳиндулари шаҳарларини ўрганиб чиқиб, уни юлдузлар харитаси билан таққослаб, ҳиндулар ўз шаҳарларини юлдузлар туркумларига мос равишда қуришгани ҳақидаги фикрга келди.

"Мен юлдузлур туркумларининг проекцияси майянинг 117 шаҳри ўрни билан мос келишини аниқладим", деб айтди мактуб ўқувчиси.

Шу билан бирга ўқувчи яна бир хусусиятни аниқлади. Ўсмирнинг айтишича, у юлдузларни яхшилаб ўрганганда, учта юлдуздан ташкил топган юлдузлар туркумига иккита ҳиндулар шаҳри ўрни мос келганини аниқлаган. Ўсмир учинчи шаҳар олимлар томонидан ҳанузгача очилмаган, деган тахминга келиб, Канада коинот агентлигига (ККА) ёрдам сўраб мурножаат қилган. У тегишли координаталар бўйича сунъий йўлдошлардан олинган фотосуратларни кўрсатишни илтимос қилган.

"Биз Уильямга у сўраган суратларни тақдим қилганимизда суратлардаги баъзи тузилмалар ҳаддан ташқари тўғри геометрик шаклларга эга эканлигини аниқладик. Эҳтимол бу жунглилар билан яширинган шаҳардаги пирамида бўлиши мумкин деган фикрга келдик", деб айтмоқда ККА вакили Даниэль де Лиль.

Сўнгра олимлар бола билан бирга у томондан аниқланган жойда пирамида ва 30 та иншоот борлигини аниқлашди. Шу муносабат билан яқин орада Марказий Америка жунгли ўрмонларига экспедиция йўл олиши мумкин. Жойни очган ўқувчининг ўзи ҳам бу экспедицияда иштирок этиши мумкин.

Уильям бу шаҳарни K'aak Chi, яъни "Оловли оғиз" деб аташга қарор қилди.