2016 йил Жиззах вилоятида 112 минг тонна мева етиштириш режалаштирилди
Жиззах вилоятида кейинги икки йилда боғ майдонлари 5 минг гектарга кенгайтирилиб, 14 минг 90 гектарга, токзор 5 минг 670, сабзавот майдонлари 16 минг 880 гектарга етказилди. Боғлар асосан табиий иқлим шароити қулай бўлган Бахмал, Ғаллаорол, Жиззах, Зомин, Фориш, Янгиобод каби тоғолди туманларида барпо этилмоқда. Ушбу ҳудудларда ўтган йили кузда ва шу йил эрта баҳорида интенсив агротехнологияларга асосланган 352 гектар боғ ва 374 гектар токзор барпо этилди. Бу ҳақда “ЎзА” хабар бермоқда.
Жорий йилда вилоятда мева етиштиришни 112 минг, картошка ва сабзавот маҳсулотларини 501 минг тоннага етказиш режалаштирилган.
Туманда тармоқни ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган дастурга мувофиқ бошоқли дон экинлари экиб келинган 1 минг 800 гектар майдон 2020 йилгача тўлиқ мева-сабзавот ва узум етиштириш учун ажратилади.