Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 10:35 / 11.05.2016
3152
1 дақиқада ўқилади
Бангладешда 1971 йилги ҳарбий жинояти учун жангарилар етакчиси осиб ўлдирилди
Бангладешда «Жамаати-Ислом» гуруҳининг 71 ёшли етакчиси Моти ур-Раҳмон Низомийга чиқарилган ўлим ҳукми ижро этилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар тарқатган.
Низомий бошқарган гуруҳ 1971 йилда Бангладешнинг мустақиллигига қарши ҳаракатларни амалга оширган. У тўртта ҳарбий жиноятда, шу жумладан олимларнинг ўлимида айбланган.
Бангладеш мустақиллиги учун уруш 1971 йилда Ғарбий Покистон (ҳозирги Покистон) ва Шарқий Покистон (ҳозирги Бангладеш) ўртасида кечган, якунда Шарқий Покистон алоҳида ажралиб чиқиб, Бангладеш давлати пайдо бўлганди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш