Спорт | 14:52 / 11.05.2016
2094
1 дақиқада ўқилади

FA «Вест Ҳэм» мухлисларининг «МЮ» автобусига уюштирган ҳужуми юзасидан текширув ўтказади

Англия футбол ассоциацияси (FA) АПЛ доирасидаги «Вест Ҳэм» ва «Манчестер Юнайтед» жамоалри учрашуви (3:2) олдидан мезбон жамоа мухлисларининг меҳмонлар ўтирган автобусига уюштирган ҳужуми бўйича баёнот билан чиқди. 

«FA «Болейн Граунд» стадиони атрофида «МЮ» автобусига қилинган ҳужум ва учрашув пайтида «Вест Ҳэм» мухлислари ўтирган сектордан улоқтирилган бегона буюмлар бўйича текширув ўтказади. 

Клуб ва полиция билан ҳамкорликда вазият бўйича чуқур ўрганишлар олиб борилади», – дейилади FA баёнотида.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш