Жамият | 12:49 / 11.05.2016
19516
1 дақиқада ўқилади
Гулистондаги мактаб ўқувчилари Мустақилликнинг 25 йиллигига бағишланган акция ўтказди
Сирдарё вилояти маркази Гулистон шаҳридаги 5-мактабда Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан «Биз буюк юрт фарзандларимиз!» фестивали доирасида флэшмоб акцияси ташкил этилди.
Акцияда қатнашган 70 нафар ўқувчи мустақилликнинг 25 йиллигини ифодалаш мақсадида «жонли» равишда 25 рақамини ҳосил қилишган.
Бундан олдинроқ, «Камолот» ташкилотининг Наманган вилояти кенгаши Ўзбекистон Мустақиллигининг 25 йиллиги билан антиқа усулда табриклаганди. Ўшанда қора рангли 10та «Каптива» автомобили орқали «25» рақами ҳосил қилинганди.
Шунга ўхшаш тадбирлар республиканинг барча ҳудудлари бўйлаб давом этмоқда.
Ижтимоий тармоқларда “бум”: “Биз буюк юрт фарзандларимиз!”