Жаҳон | 16:56 / 11.05.2016
2852
1 дақиқада ўқилади
Ҳиндистонда камида 50 киши ифлос сувдан заҳарланди
Ҳиндистон жанубидаги Ражастхон штатида камида 50 нафар киши ифлосланган сувдан заҳарланган. Бу ҳақда Синьхуа агентлигига таяниб РИА Новости хабар қилди.
Нохуш ҳодиса штат пойтахти ҳисобланган Жайпур шаҳрида содир бўлган.
Жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун ушбу ҳудудга тиббиёт ходимлари гуруҳи юборилди.
Штат соғлиқни сақлаш департаменти вакили сўзларига кўра, 41 кишига ўша жойнинг ўзида тиббий ёрдам кўрсатилган, қолганларни шифохоналарга юборишга тўғри келган.
Ҳукумат вакиллари маҳаллий сувдан намуна олди ва лаборатория текширувига юборди. Баъзи маълумотларга кўра, турур-жой бинолари сувни тозалаш фильтр тизими билан жиҳозланмаган, шунинг учун аҳоли қудуқдан сув истеъмол қилган.