Жамият | 19:57 / 11.05.2016
8410
4 дақиқада ўқилади

Канн – 2016: қизил йўлакдаги чеҳралар, ҳаяжонлар, умидлар

Ушбу кинофестивалнинг навбатдаги тақдимоти ўзининг машҳур номлари билан бошқаларидан тубдан ажралиб туради. Унда режиссёрлар Жим Жармуш, Педро Альмодовар, Пак Чхан-ук, Поль Верхувенларни учратиш мумкин. Мукофот оладиганлар рўйхатида ушбу кинотақдимотнинг доимий қатнашчилари бўлмиш ака-ука Дарденлар, Кен Лоуч, Николас Виндинг Рёфн, Ксавье Долан, руминиялик режиссёрлар Кристиан Мунжиу ва Кристи Пуйюлар бор.

“Телба Макс” режиссёри бўлмиш Жорж Миллер бошчилигидаги ҳакамлар ҳаъйати бу сафар номзодларни танлашда қаттиққўллик қилиши кўзда тутилган. Энг қизиғи, режиссёр Жим Жармуш бу гал бирданига иккита картина: қора комедия жанрига асосланган "Паттерсон" ва The Stooges панк-рок йўналишида ижод қилувчи гуруҳ асосчиси Игги Поп ҳақида ишланган ҳужжатли фильмлари билан қатнашмоқда.

Шон Пенн қачонлардир бу фестивалда “У латофатли” фильмидаги роли учун мукофот олган эди. 2000 йилда ўзининг режиссёрлик иши бўлмиш “Ваъда” фильми билан қатнашганди.

Шундан сўнг Пенн режиссёр сифатида 10 йил жим бўлиб кетди. Ва ниҳоят бу йилги кинотақдимотда ўз фильми билан иштирок этмоқда. Унинг ижтимоий ва севги драматизмига асосланган ва Хавьер Бардем, шарлиз Терон ва Жан Рено иштирок этган “Сўнгги чеҳра” Канн-2016 да тақдим этилади.
Тақдимот доирасида Жоди Фостер ўзининг криминал драмаси “Молиявий махлуқ” билан қатнашмоқда. Унда Жорж Клуни ҳамда Жулия Робертс иштирок этган.

 

Канндаги аёллар

70 яшар француз актрисаси Николь Гарсия бутун карьераси давомида актриса сифатида ижод қилган бўлса-да, аммо уни режиссёр сифатида машҳурлигини Канн фестивали таъминлаб берган. У бу йилни ҳам ҳисобга олиб айтиладиган бўлса, тўртинчи бор режиссёрлик иши билан қатнашмоқда. Ундан ташқари, фестивалда яна икки нафар аёл режиссёр ўз ижоди билан иштирок этмоқда. Яъни, германиялик Марен Эдни алоҳида эътироф этса бўладики, у Германия тарихида фестивалда қатнашган илк аёл режиссёр сифатида қатнашмоқда.

 

Спилберг яна қизил йўлакда

Фестивалда Стивен Спилбергни яна бир бор учратиш мумкин. У бу ерга 1974 йилдан бери келмаётган эди. Ўшанда режиссёр ўзининг “Шугарленд экспресси” картинасини тақдим этган эди.

Уч йил аввал Спилберг ҳакамлар ҳаъйатига раислик қилган эди. Бу сафар режиссёр ўзининг янги фильми – болалар учун мўлжалланган “Улкан ва меҳрибон маҳлуқ” картинаси билан иштирок этмоқда.


Хаяо Миядзаки васияти

Уч йил муқаддам бутун жаҳонда ўз аудиторияга эга япон режиссёр-аниматори Хаяо Миядзакенинг мухлислари мотамда эди. Чунки уларнинг кумири кино оламидан кетиши ҳақида эълон қилган эди.

Аммо унинг студияси бўлмиш Ghibli Хаяонинг ишини давом эттирди ва фестивалда “Асосий қараш” картинаси билан қатнашмоқда. Ушбу лойиҳа “Оскар” тақдимотини қўлга киритган голландиялик режиссёр Майкл Дадок де Уит ва француз режиссёрлар билан амалга оширилган.

Жонни Деппнинг қизалоғи

Фестивалда, шунингдек, таниқли актёр Жонни Деппнинг 16 ёшли қизи Лили-Роуз Мелоди Депп  роль ижро этган “Раққоса” фильми ҳам қатнашмоқда. У картинада Айседора Дункан ролини ижро этган.

Бир сўз билан айтганда, бу йил ўтадиган Канн фестивали кино оламида катта шов-шув бўлиши кутилмоқда. Киносеварлар учун бу кунлар зерикарли ўтмалиги табиий.

Сарвар Анвар ўғли тайёрлади