Спорт | 15:19 / 11.05.2016
3078
2 дақиқада ўқилади

Конте «Челси» Костани «Атлетико»га пуллаб, ўрнига Игуаинни харид қилишини истамоқда

Лондоннинг «Челси» клуби ҳужумчиси Диего Коста Испаниянинг «Атлетико» клубига қайтишни истамоқда. Бу ҳақда Sport Witness нашри хабар берди

Манба хабарига кўра, Испания терма жамоасининг 27 ёшли ҳужумчиси Англияга мослаша олмаяпти. Унинг инглиз тилида гапириши ҳам етарлича миқдорда яхши деб бўлмайди. Бундан ташқари Костанинг мухлислар ва ОАВ билан муносабати у қадар яхши эмас. 

Испаниялик журналист Гильем Балаге ўзининг As нашридаги колонкасида «Челси» янги бош мураббий Антонио Конте таклифи билан Италиянинг «Наполи» клуби ҳужумчиси Гонсало Игуаинни сотиб олиш бўйича ҳаракатларни бошлаб юборган. 

Трансфер лондонликларга 48 миллион еврога тушиши мумкин. Аммо олдинроқ неаполликлар раҳбари Аурелио Де Лаурентис Игуаинни фақатгина унинг шартномасида кўрсатилган товон пули, яъни 94 миллион евро эвазига қўйиб юбориши мумкинлигини маълум қилганди. 

«Челси» Диего Костани «Атлетико»га 30 миллион евро эвазига сотишни ва ўрнига Игуаинни олиб келишни мўлжаллаб турибди.