Луи ван Гаал: «Биз ҳали ҳам кучли тўртликка кириш учун имконият сақлаб турибмиз»
«Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Луи ван Гаал «Вест Ҳэм»га қарши учрашувдаги мағлубиятдан кейин фикрларини билдириб ўтди.
«Биз жуда ранжидик, ахир ҳисобда олдинда боратуриб ютқазиб қўйдик. Стандарт вазиятлар барчасини ҳал қилди. Бундай ўйиндан кейин ҳеч қайси мураббий қониқиш билдирмайди, ўйиннинг 70-дақиқасида ҳисобда олдинда бораётган бўлсанг, яхшиси тўпга эгалик қилиб, майдоннинг бўш қисмларидан фойдаланиш керак эди.
Автобусга ҳужум қилинганими? Биз профессионаллармиз ва шундай дунёда яшаймиз. Биз бундай вазиятлар бўлиши мумкинлигини олдиндан ҳисобга оламиз ва бундай вазиятлар бизни издан чиқармайди. Бу воқеа ўйинга таъсир кўрсатгани йўқ, ахир биз ўйиннинг 70-дақиқасигача ғалаба қилаётгандик.
Ўйлайманки, бизда ҳали кучли тўртликка кириш учун имконият сақланиб турибди. Лекин ЕЧЛга йўлланма олишимиз бошқа ўйинлардаги натижаларга боғлиқ бўлиб қолмоқда», — дейди ван Гаал.
Таъкидлаш жоиз, ўйин олдидан ван Гаал мухлисларнинг автобусга ҳужуми футболчиларга таъсир қилиши мумкинлигини айтган эди.
«Вест Ҳэм» мухлислари «Манчестер Юнайтед» футболчилари автобусига ҳужум қилишди