Ўзбекистон | 11:31 / 11.05.2016
15945
6 дақиқада ўқилади

Next Step Up School: Абитуриентлар учун бепул тайёргарлик семинари

Имтиҳон вақти яқинлашмоқда. Унинг жавоблари битирувчи ва абитуриентларнинг келгуси ҳаётини бутунлай ўзгартириб юборади.

Бу хаяжон ўз-ўзидан ота-онага ҳам ўтади. Улардан бошқа яна ким ҳам ўз фарзандининг келажаги учун чин дилдан кайғуриши мумкун. Барча ҳаяжонни бартараф этиш учун эса қуйидаги энг асосий босқичларда аниқ ҳаракат режасини тузиш керак.

Ушбу мақолада режани аниқ амалга ошириш учун қилиниши керак бўлган мажбурий пунктлар ҳамда Next Step Up School мактаби тавсия қилган ғоялар билан танишишингиз мумкин.

1.    Фарзандингизга мос келадиган ўқув муассасини танлаш.

Бу ерда, сиз фарзандингизнинг қобилияти ва мойиллигига эътибор қаратишингиз керак. Ҳаттоки, ўзингизнинг тажрибангиздан келиб чиқиб, инсон ўзи севган касбидан баҳраманд бўлишини ишонч билан айтишингиз мумкин.

Шунингдек, фарзандингиз ўқиш фаолиятига ўз таъсирини ўтказади: агар болада ақл тузилиши ижтимоий фанларга ёндашган бўлса, математика ва иқтисодий фанларни ўрганиш унга қизиқ бўлмайди, ёки математик формула ва ҳисоб китобга тортса, уни мажбурлаб, тарихни ўргатиб бўлмайди.

Агар фарзандингизнинг коллеж ёки лицей танлашдаги дастлабки фикрини инобатга олсангиз, у ўз танловининг тўғри эканлигига ёки мутлоқ унинг йўналиши эмаслигини англашга амин бўлади.

Бундан ташқари, у ота-она томонидан қўллаб-кувватланишига хурсанд бўлади ва ўзига ишончи ошади. Буларга астойдил тайёрланиш учун имтиҳондан бир йил аввал ўқув муассасасини танлаб қўйиш керак.

2.    Тайёргарлик.

Авваламбор, ўз билим ва имкониятини баҳолаб олиши керак. Айримлар қўйган мақсадига ёшлигиданоқ тайёрланадилар ва ўз ютуқларида умуман иккиланмайдилар.

Кўпчилик имтиҳонларнинг қанчалик жиддий ва қийин эканлиги ҳақида ёзгача ҳам ўйламайдилар.

Тайёрлов жараёнининг самараси учун яхши ўқитувчилар ёки тайёрлов курсларини излаш керак, киришга рақобат ва мактабда олинган билимнинг ўзи етишмаслиги сабабли қўшимча ҳаракат талаб қилинади.

“Йўл кўрсатувчи” танлашдаги хатодан ҳоли бўлиш учун бундай масалада тажрибали таниш одамлар билан маслаҳатлашиш лозим ёки интернетда нодавлат таълим муассасалари ҳақида тақриз ўтказиш керак.

Яна бир ечим, марказлар тақдим этадиган бепул синов дарсларига бориб кўриш мумкин. Агарда, сизга мос келувчи вариант топилган бўлиб туюлса, ўзингизни бўш қўйманг, аҳир ҳаракат ва интилиш авваламбор ўқувчининг ўзидан келиб чиқиши керак. 

Ҳар йилнинг баҳор фаслида лицей, коллеж ва олий ўқув юртига кириш учун тайёрланишга инновацион мактаб Next Step Up School'да ISP танлов ўтказилади.

9 ой мобайнида талабалар энг яхши тенгдошлари билан инглиз тилининг турли жиҳатлари бўйича тайёргарлик кўришади.

Ҳисоб-китоб ишқибозлари учун инглиз тилида математика ҳам ўтилади: бу курсларни битиргач, Next Step Up School талабалари осонликча Вестминстер Университети қошидаги лицей имтиҳонларидан ўтадилар.

Бизнинг усулнинг самарадорлигига билим ва интизомнинг доимий назорати ҳамда ўқув дастурининг хусусиятлари орқали эришилади.

Мактабимизда уч соатлик дарслар ҳафтада 3 марта ўтказилади ва инглиз тилини ҳар томонлама ўрганиш усулларини ўз ичига олади: ўқиш, тинглаш, грамматика, ёзма ва оғзаки нутқ.

2016-2017 ўқув йили учун танлов бошланди. Мактабимизнинг бўлажак талабалари рўйхатдан ўтиш учун саралов босқичидан ўтиши лозим: сўровнома (анкетирование), тест ва суҳбат.

Ўқиш эса 2016 йилнинг 10 ноябридан бошлади.  

3.    Абитуриентнинг имтиҳонга тайёр эканлигини текшириш.

Режанинг сўнгги нуқтаси ҳисобланади. Агар сиз фанларни яхши билсангиз ва ўз фарзандингиз билимини баҳолай олсангиз, бу – ажойиб. Бироқ, ота-оналар тўла-тўкис ўқитувчи ва фарзандларига суяниб қоладилар, бу эса ҳар доим ҳам ишончли эмас.

Бахтимизга, ҳозирда боланинг тест синовларига тайёр эканлигига ишонч ҳосил қилиш учун турли усуллар мавжуд. Улардан бири dtm.uz сайтида мавжуд бўлган Давлат тест маркази тақдим этган онлайн тест синовидир. Бу усул маҳаллий ОУЮга кирувчилар учун фойдали.

Инглиз тили даражасини текшириш учун http://nsus.uz/ru/onlayn-test орқали тест ўтказиш ҳам мумкин.

Next Step Up School мактаби фақатгина текширув билан чегараланибгина қолмай, балки, қисқа рекорд вақт – 3 кун мобайнида давлат имтиҳонларига тайёрлай олади!

3 кунлик бепул семинар ҳар йили ўтказилади. Семинар вақтида ўқитувчилар ўқувчиларга кириш имтиҳонларида учрайдиган асосий мавзуларни ўргатадилар ва имтиҳонга хос масалалар устида ишлайдилар.

Бундан ташқари Вестминстер Университети қошидаги лицейга тайёргарлик кўраётган битирувчилар учун марказ Writing (ёзма нутқ) ва инглиз тилида математика бўйича маҳорат синфлари уюштиради. 

Next Step Up School мактаби ҳақида маълумот:

Ўқув маркази 2012 йилдан бошлаб ўз фаолиятини кўрсатиб келмокда. Бу вақт мобайнида мактабда ташкил этилган курслар нафақат Ўзбекистондаги лицей, коллеж ва олий ўқув юртлари, балки чет эл университетларига ўқишга кириш учун инглиз тилини самарали ўрганиш воситаси эканлиги исботланди.

Ҳозирда мактабда боғча ёшидаги болалар учун ҳам инглиз тилини ўргатиш йўлга қўйилди. Ўқув марказида ҳудди шундай юқори даражада бошқа таълим йўналишлари бўйича ҳам курслар ташкил этиш кўзда тутилган.

Мурожат учун:    +998 90 1745490 / +998 90 9356465

Электрон почта: info@nsus.uz

Веб-сайт: http://nsus.uz/

Манзил: Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси 55, ЎзДЖТУ қошидаги 2-академик лицей, 4-бино.