Спорт | 14:34 / 11.05.2016
3613
1 дақиқада ўқилади

«ПСЖ» Роналду трансферга қўйилса, уни харид қилиш ҳуқуқини қўлга киритди

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду агар жорий мавсум якунига етгач, мадридликлар сафини тарк этадиган бўлса, уни биринчи бўлиб Франциянинг «ПСЖ» жамоаси сотиб олиш ҳуқуқини қўлга киритди, дея хабар беради Le Parisien. 

Манба берган хабарга кўра, парижликлар бу борада португалиялик футболчининг агенти Жорже Мендеш билан оғзаки келишувга эришган

Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ» бир неча маротаба Роналдуни сотиб олиш истагини билдириб келган.

Жорий мавсум ниҳоясига етгач, клуб Роналду ва «Барселона» ҳужумчиси Неймарни олиб келиш учун 300 млн евро сафлашга ниятида экани хабар қилинганди.