Жамият | 21:46 / 11.05.2016
6187
1 дақиқада ўқилади

Тошкент кўчаларидан бирида пайдо бўлган чуқурлик кўнгилли ҳайдовчилар томонидан таъмирланди

Фейсбук ижтимоий тармоғидаги "Водители в Ташкенте" гуруҳида шаҳардаги ҳожатбарор кўнгиллиларнинг ибратли иши ҳақида пост жойлаштирилди. Унда Нурафшон ва Себзор кўчалари кесишмаси яқинидаги чуқурлик бир гуруҳ кўнгилли ҳайдовчилар томонидан тузатилгани айтилган.

Ҳодиса гувоҳининг маълум қилишича, асли касби стоматолог бўлган ташаббускор ҳайдовчи цемент ва қум олиб келган, у иш бошлаганида бошқалар унга ёрдамга келган ва ўра қоришма билан тўлдирилган.

2016 йилнинг январида ҳам ҳайдовчилардан иборат кўнгиллилар гуруҳи Мирзо Улуғбек шоҳкўчасидаги йўлда жойлашган трубани олиб ташлашгани ҳақида хабар берилганди.