Тошкентда IX Республика инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркаси бошланди
Бугун, 11 май куни ўз ишини бошлаган IX Республика инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркасида ишланмалар анъанавий 5та йўналиш: “Саноат”, “Ахборот технологиялари”, “Соғлиқни сақлаш ва фармацевтика”, “Қишлоқ хўжалиги”, “Фан ва таълим” бўйича намойиш этилди.
Ҳар йили мунтазам равишда ўтказиб келинаётган ва фан ҳамда ишлаб чиқариш ўртасидаги кооперацион алоқани таъминлашнинг амалий механизмига айланиб улгурган Республика инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркаси корхоналар ҳамда илмий ташкилотлар ва олий таълим муассасалар орасида ўзаро манфаатли кооперацион алоқалар ўрнатиш имконини яратди.
Унда Ўзбекистондаги вазирликлар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, маҳалий ва хорижий инвесторлар, илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари вакиллари эштирок этмоқда.
Биргина, «Фан ва таълим» йўналиши тақдимотларида таълим, ёш авлодни тарбиялаш соҳасида кейинги йилларда эришилган ютуқлар, тайёрланган илмий монография, дарслик ва ишлаб чиқилган илғор педагогик технологиялар, жами 34 та ишланма тақдим этилди.
Ярмаркада 647 та инновацион ғоя ва ишланма намойиш этилди.
Фотолар муаллифи: Мадина Нурман