Спорт | 15:11 / 11.05.2016
2387
1 дақиқада ўқилади

«Вест Ҳэм» Жейми Варди учун 20 млн фунт таклиф қилмоқда 

Англиянинг амалдаги чемпиони «Лестер» клуби ҳужумчиси Жейми Варди Лондоннинг «Вест Ҳэм» клуби қизиқишлари доирасига тушган навбатдаги ҳужумчи бўлиб турибди

Лондонликлар Англия терма жамоасининг 29 ёшли ҳужумчиси учун 20 миллион фунт миқдорида маблағ ваъда қилмоқда, деб ёзади Daily Mail. 

Манба хабарига кўра, «Вест Ҳэм»нинг Вардини сотиб олиш имконияти унчалик юқори эмас. Футболчи олдинроқ «Лестер»ни тарк этиш нияти йўқ эканини маълум қилганди.