Ўзбекистон | 12:20 / 12.05.2016
8363
1 дақиқада ўқилади

2016 йилда «Ишонч телефони» орқали қилинган 928 та ҳолат кўриб чиқилди

Бугунги кунда давлат солиқ хизмати органларида фаолият юритаётган «Ишонч телефони» солиқ тўловчилар ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим ўрин тутмоқда.

Жумладан, жорий йил 1 май ҳолатига давлат солиқ хизмати органларининг «Ишонч телефони»га қилинган фуқароларнинг мурожаатлари асосида ўтказилган назорат тадбирлари натижасида 928 та ҳолатда жами 194135,4 минг сўм миқдорида назорат - касса машинасига кирим қилмаслик, 559 та ҳолатда тегишли ҳужжатларсиз маҳсулотлар сотиш ва хизматлар кўрсатиш ҳамда 15 та бошқа солиқ қонунларини бузиш ҳолатлари аниқланиб, айбдорларга нисбатан жазонинг муқаррарлиги таъминланди.

Эслатиб ўтамиз, қонуний ҳуқуқ ва манфаатларингиз бузилса, Давлат солиқ қўмитасининг 244-98-98 рақамли ҳамда ҳудудий давлат солиқ хизмати органларида ўрнатилган «Ишонч телефони»га мурожаат қилинг.

Давлат солиқ қўмитаси Ахборот хизмати.

Мавзуга оид