Ўзбекистон | 08:51 / 12.05.2016
5768
1 дақиқада ўқилади
Аброр Гулямов «Жаҳон» ААга янги раҳбар этиб тайинланди
Аброр Гулямов Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги «Жаҳон» ахборот агентлиги раҳбари этиб тайинланди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.
11 май куни ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ТИВ янги директорни жамоага таништирган.
А.Гулямов бундан олдин Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги (Туркия) Бош консулхонаси раҳбари сифатида ишлаган.
Ўзбекистон ТИВ қошидаги «Жаҳон» ахборот агентлиги 1995 йил ноябрида ташкил этилган. 2010 йилдан буён унга Фозил Қўқонбоев раҳбарлик қилиб келаётган эди.
Бироз олдинроқ агентлик директори ўринбосари лавозимида ишлаган Юсуп Кабулжанов бошқа лавозимга тайинлангани хабар қилинган эди.