Жаҳон | 16:30 / 12.05.2016
3139
1 дақиқада ўқилади

Бағдодда полиция маҳкамаси олдидаги портлаш туфайли 5 киши ҳалок бўлди

12 май кунининг иккинчи ярмида Ироқ пойтахти Бағдод шаҳри ғарбидаги Абу-Грейб туманидаги полиция маҳкамасига худкуш террорчи томонидан уюштирилган ҳужум туфайли камида 5 киши ҳалок бўлди ва 14 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Ироқ янгиликлар агентлиги хабар тарқатган.

Ироқ пойтахтида 11 май куни 3та теракт содир этилган ва жами қурбонлар сони 94 нафар кишини ташкил этиб, 150дан ортиқ киши жароҳатланди. Бу терактлар учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган.

Бугунги теракт туфайли ҳалок бўлганларнинг 2 нафари маҳбуслар бўлган, шунингдек жароҳатланганларнинг 6 нафари тинч аҳоли вакиллари эди.

Ассошейтед Пресс агентлиги хабарига кўра, теракт икки нафар жангари томонидан ижро этилган. Улардан бири бинога кириш қисмида, иккинчиси ичкарида портлатган.