Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 15:35 / 12.05.2016
3428
1 дақиқада ўқилади
Доктор Муҳаммад ибн Солиҳ Бантин Ҳаж ва Умра ишлари вазири этиб тайинланди
Саудия Арабистони Подшоҳлиги фармонига биноан, Доктор Муҳаммад ибн Солиҳ Бантин Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра ишлари вазири этиб тайинланди. У шу пайтга қадар Ҳаж вазирлигининг умра ишлари вакили, Ҳаж вазири вакили ёрдамчиси ва Саудия Арабистонидаги почта муассасаси раҳбари лавозимларида ишлаган.
Шунингдек, доктор 2002 ва 2008 йилларда Яқин Шарқдаги энг яхши техник ва ижрочи раҳбар мукофотларига сазовор бўлган. Янги қарорга мувофиқ, “Ҳаж вазирлиги” энди – “Ҳаж ва умра ишлари вазирлиги” номига ўзгарди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш