Элементар математик мисол интернет фойдаланувчиларни ўйлантириб қўйди
Мактабларнинг бошланғич синфларига мўлжалланган элементар математик мисол кўплаб интернет фойдаланувчиларини ўйлантириб қўйди. Мисол шарти ва ечими Британиянинг The Independent нашрида чоп этилди.
Мақолада таъкидланишича, келтирилган мисолни ечимини топиш учун махсус билимлар талаб қилинмайди. Бунинг учун фақат бўлиш, айириш ва қўшишни билиш керак.
Шунга қарамай The Independent бу мисолнинг ечимини Япониядаги катта ёшли кишиларнинг атиги 60 фоизигина топишга муваффақ бўлганини билдирди.
Мисол шарти:
9-3:1/3+1=?
Кўрсатилган ёзишмада "1/3" каср сон ҳисобланади, "1" - сурат , "3" - махраж.
Бу мисолни ечишга ҳаракат қилганларнинг асосий муаммоси ҳаракатлар кетма-кетлигини тўғри белгилашдан иборат.
Дастлаб бўлишни амалга ошириш керак. 3га 1/3ни бўлиш 9 натижасини беради.
Шу тариқа, мисол оддий математик амалларга бориб тақалади (9-9+1). Жавобда бир чиқиши керак.