Испанлар жонли буқа иштирокидаги опера ман этилишини талаб қилишмоқда
Change.org порталида 44 мингга яқин киши Қироллик театрида тирик буқа иштирокидаги операни таъқиқлаш учун онлайн-арзномага розилик билдирди. Ташаббускорлар буқани саҳна кўринишидан олиб ташлашни ёки унинг мумдан ясалган нусхасидан фойдаланишни талаб қилишмоқда.
The Local нашрининг хабар беришича, жорий йилнинг 11 май кунида Мадрид шаҳрида «Мусо ва Ҳорун» саҳна кўриниши 24 майдан 17 июнга қадар намойиш этилиши режалаштирилган.
«Буқа ёрқин чироқ остида бўлиб, нафақат саҳнадаги 15 дақиқали чиқиш давомида, балки спектакль ва репитициянинг қолган вақтида ҳам атрофдаги доимий ҳаракат ва шовқин-сурондан стресс ҳолатига тушади», - деб ёзади шикоят ташаббускори Хайме Альказар.
Мазкур арзнома Испания маданият вазири ва Мадрид ҳокимига қарата йўлланган.
Мазкур операнинг 2015 йилнинг куз ойида қўйилган Париждаги намойиши ҳам жамоатчиликнинг норозиликларига сабаб бўлган эди. Жониворларни ҳимоя қилувчи органлар «Мусо ва Ҳорун» саҳна кўринишини бекор қилиш талаби билан Франция маданият вазирига мурожаат қилишган эди. Уларнинг фикрича, буқани назоратда ушлаб туриш учун унга ярим тонна атрофида седатив гиёҳванд моддалари берилган.
Қироллик театрининг Мадриддаги вакили таъкидлашича, жониворга ҳеч қандай махсус дорилар берлмаган. Унинг сўзларига кўра, буқани икки мутахассис назорат қилади ва жонзотнинг барча заруриятлари таъминлаб берилади.
«Мусо ва Ҳорун» — ХХ аср немис бастакори Арнольд Шенбергн6инг уч пардали операси. Ундаги воқеалар қадимий Аҳд китобларига асосланиб яратилган.