Фан-техника | 20:59 / 12.05.2016
4891
1 дақиқада ўқилади

JD.com интернет-дўкони норасмий смартфонлар сотаётганликда айбланди

Хитой компанияси Meizu’нинг расмий дистрибьютори сайтида JD.com интернет-дўкони  Meizu M3 Note смартфонларининг "қўлбола усулда халқаро прошивкага қайта прошивкаланган ёки умуман прошивкаланмаган" хитой версияларини сотиб олишни таклиф қилмоқда.

Дўкон смартфоннинг халқаро версиясига эга эканлигини таъкидламоқда.

Шунингдек, JD хабарида телефонлар бузиладиган бўлса уларни Россияда тузатиш мумкинлиги айтилган. Бироқ агар смартфон Хитойда сотиб олинган бўлса, бу ҳақиқатга тўғри келмайди.

Бироқ кейинроқ ижтимоий тармоқларда смартфон сотилаётгани ҳақидаги хабар ўчириб ташланди, Meizu’да эса JD.com интернет-дўконида Meizu M3 Note смартфонининг заводда ўрнатилган халқаро прошивкасига эга расмий версияси 13 майдан сотилиши айтилган.

Мавзуга оид