Жаҳон | 12:05 / 12.05.2016
4992
1 дақиқада ўқилади
Керри болалигида халқаро низога сабаб бўлишига бир бахя қолганини сўзлаб берди
АҚШ Давлат котиби Жон Керри Оксфорд талабалар уюшмасида сўзга чиқар экан, болалигидаги шўхлиги сабаб “халқаро низо” келтириб чиқишига бир бахя қолгани тўғрисида сўзлаб берди. Бу ҳақда РИА Новости хабар тарқатган.
Керрининг айтишича, унинг отаси Берлинда АҚШ дипломатик миссияси хизматини ўтаётган пайтда у “Шарқ ҳамда Ғарб ўртасидаги кескин муносабатларга оид дарсларни ўзлаштирган”.
У ўзининг велосипедида рухсатсиз “коммунистик сектор” – (Берлиннинг бир қисми Ғарбда шундай аталарди - таҳририят), Германия Демократик Республикасининг пойтахти жойлашган ерга борган.
“Лекин менинг отам тезда менга бу ҳаракатим халқаро низога сабаб бўлиши мумкинлигини тушунтириб қўйган”, - деди Керри.