Жамият | 20:33 / 12.05.2016
5873
3 дақиқада ўқилади

Қўлбола оғу тайёрлашга уринган жиноятчи қонун олдида жавоб бермоқда

1975 йилда Тошкент шаҳрида туғилган Жамшид Сатимбаевнинг (исм-фамилиялар ўзгартирилган) на оиласи, на бир тайинли иши бор. У ҳаёти давомида бир эмас, нақ етти марта судланишга улгурди. Охирги марта у 2015 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан айбдор деб топилиб, жиноят иши бўйича айблов хулосаси тузилиб, ЖПКнинг 388-модаси тартибида Жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани судига мазмунан кўриб чиқиш учун юборилган эди. Аммо шундай бўлишига қарамасдан, у суддан бўйин товлаб яширинганлиги сабабли, унга дастлабки тергов давомида қўлланилган “шахсий кафиллик” эҳтиёт чораси “қамоққа олиш” эҳтиёт чорасига ўзгартирилиб, қидирув эълон қилинганди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг кўрсатмасига асосан, 2015 йил 4 декабрь куни соат 10.00 да қидирув тадбирига жалб қилинган ИИВ ходимлари томонидан тадбир ўтказилди. Ушбу тадбир давомида, Жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани судининг 2015 йил 14 октябрь кунидаги ажримига асосан, Ж.Сатимбаевга қидирув эълон қилиниб, у суддан бўйин товлаб, Юнусобод тумани 7 мавзедаги уйда вақтинча яшаган ҳолда яшириниб келаётганлиги аниқланди. У истиқомад қилиб келаётган уй кўздан кечирилган вақтда Жамшиднинг қонунга хилоф равишда, хонаки шароитда қўлбола усулда “мак” уруғи, “Аммиак”, “Растворитель”, “Уксус” суюқликлари, “Аспирин”, “Димедрол”, “Санад” номли дориларга сув қўшиб, ушбу аралашмани оқ тоғорачага солиб, табиий газда қайнатиб олиб, пиёлага солинган тиббий пахтасига шимдириб олган ҳолда, махсус гиёҳвандлик моддаси-опий эритмасини тайёрлаб олганлиги аниқланди. 

ИИВ ЭКМнинг судга оид кимёвий экспертизаси хулосасига кўра Ж.Сатимбаевдан олинган ва тадқиқот учун тақдим қилинган 20 мл ҳажмдаги икки дона шприцлардаги умумий ҳажми 44 мл бўлган суюқлик таркибида наркотик алколоидлар-кодеин, тебаин мавжуд бўлиб, улар оддий эритмасига кириши аниқланди. Хажми 20 мл бир дона бўш ҳолдаги ишлатилган шприцда гиёҳвандлик моддаси – тебаин ва дифенилгидром (димедрол) воситаси излари аниқланди. 
Жамшид бу қилмиши учун қонун олдида жавоб беришга мажбур.